Фарғона вилоятида маст ҳолдаги Дамас ҳайдовчиси икки кишини уриб юборди
Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида маст ҳолда автомобиль бошқараётган Дамас ҳайдовчиси катта тезликда бир велосипедчини ва 5 ёшли пиёдани уриб юборди. Натижада, 71 ёшли эркак воқеа жойида, болакай эса шифохонада вафот этди.
Йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий «Яккатол» маҳалласи ички йўлида юз берди. Маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи, аввал велосипедда кетаётган 71 ёшли эркакни уриб юборган, сўнгра қарама-қарши йўлга чиқиб, онаси билан йўл четида кетаётган болакайни босиб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб... Читать дальше...