Хитойда учар таксиларга рухсат берилди
Хитой авиация регуляторлари илк бор маҳаллий операторларга учувчисиз учар таксилардан тижорий мақсадларда фойдаланиш учун расмий лицензия берди. Бу янгилик ҳаво транспорти соҳасида янги даврни бошлаб бериши мумкин.
Йўловчи дронлари ҳақида
Тасдиқланган EH216-S модели учувчисиз бошқариладиган ҳаво транспорт воситаси бўлиб, у икки йўловчини ташишга қодир. Унинг максимал тезлиги соатига 130 км, парвоз масофаси эса 35 километрни ташкил этади. Бу аппарат тижорий фойдаланиш учун барча техник ва хавфсизлик стандартларига жавоб беради. Читать дальше...