Маркус Решфорд Барселонада Ламин Ямал ва Педрини энг истеъдодли дея тан олди
"Барселона" ҳужумчиси Маркус Решфорд жамоага келганидан сўнг, уни ким ҳайратга солгани ҳақида гапирди. У клубдаги энг истеъдодли футболчи сифатида Ламин Ямални алоҳида ажратди.
Шунингдек, Решфорд Педрини ҳам юқори баҳолади ва ҳар куни у билан бирга тўп суриш завқ эканини таъкидлади. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.
Маркус Решфорд ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"дан "Барселона"га ижарага кўчиб ўтди. У каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 12 ўйинда майдонга тушди. Читать дальше...