Головин Россия терма жамоасига қайтди
Александр Головиннинг агенти Александр Клюев футболчининг Россия терма жамоасига чақирилиши ҳақида фикр билдирди. Головин яқинда миллий жамоанинг кенгайтирилган таркибига киритилган эди.
"Саша ҳар доим терма жамоага мамнуният билан келади, жамоага фойда келтириш учун ўйнайди", - деди Клюев "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида.