World News

Қозоғистонда снаряд портлаши оқибатида 10 нафар ҳарбий жароҳат олди…

Қозоғистоннинг Арыс шаҳри яқинидаги полигонда тозалов ишларини олиб бораётган сапёрлар кутилмаган фалокатга дуч келишди. Снарядлардан бири дафъатан портлаб кетди. Бунинг оқибатида ўн нафар ҳарбий турли даражадаги жароҳатлар билан дала госпиталига ётқизилди. Жабр кўрганларнинг барчаси шартнома асосида хизмат қилаётган аскарлар эди. Ҳозирги пайтда мутахассислар портлаш сабабларини ўрганишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзда худди ўша Арыс шаҳридаги ўқ-дори омборида кучли ёнғин юзага келган. Ёнғин туфайли кучли портлашлар кузатилган.

Читайте на сайте