World News

94-ЎЛИМ. АНДИЖОНДА 42 ЁШЛИ БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ЎЛИМ ТОПДИ…

Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган 42 ёшли Ғ. И. (эркак) да жорий йил 15 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 4-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Афсус, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Читайте на сайте