Энди кинотеатрлар ҳам давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилиши мумкин
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхати тасдиқланди.
Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек,Маданият вазирлиги ва "Ўзбеккино" МАбилан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:
- уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;
- уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.
Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.
Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:
- хизмат кўрсатиш;
- кичик ишлаб чиқариш;
- савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.