World News

«Оёқ-қўлимни боғлаб, олиб кетишди». Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланганини айтмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги текстиль корхоналарининг бирида ишлаган 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди. Қизнинг сўзларига кўра, воқеа 23 май куни содир бўлган. Ўша куни у тунги навбатчиликда қолган. Соат кечки 10 дан ўтиб, 11 ларга яқин корхона устаси кириб келиб, ундан коридорга чиқишини сўраган. «Чиқмасанг бўлмайди деди. Шундан сўнг оёқ-қўлимни боғлаб, машинада олиб кетишди. Ишимизнинг ёнбошида қурилиши битмаган 9 қаватли бино бор эди. Бинонинг атрофида бир-икки одам бор эди. Оғзим боғлаб қўйилгани учун бақиролмас эдим. Ҳолат машинада бўлди», — деган қиз. Жабрланган қизнинг айтишича, оилада фақат онаси иккови пул топади, отаси ва укаси ҳеч қаерда ишламайди. «Оилавий шароитимиз оғирроқ. Оиламизга моддий ёрдам бўлсин, деб ишламоқчи эдим», — деган у.

Читайте на сайте