Абдуқодир Ҳусанов учун катта хушхабар эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусанов жаҳон матбуоти қаҳрамонига айланиб бормоқда. Айниқса, Европа оммавий ахборот воситалари, таҳлил ва тадқиқот марказларида ўзбек футболчиси номини тилга олиш одатий ҳол бўлиб қолди.
Нуфузли манбалар 20 ёшли ҳимоячининг кейинги жамоаси қайси гранд клуб бўлишини тахмин ва таҳлил қилаётган бир пайтда Футбол тадқиқотлари обсерваторияси – жаҳон футболининг энг истиқболли футболчилари рейтингини эълон қилди.
Ушбу обсерватория футбол оламида турли тадқиқотлар ўтказиб, уларнинг натижалари асосида рейтингларни тузиб чиқади. Бу рейтинглар гранд клублар учун муайян ўйинчиларнинг салоҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
CIES экспертлари 21 ёшгача бўлган футболчиларнинг статистик кўрсаткичлари асосида жаҳон футболининг энг истиқболли ўн нафар марказий ҳимоячиси рейтингини шакллантирли.
Бу рейтингда энг юқори кўрсаткич билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Ланс” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўриндан жой олди. Ҳамюртимизнинг кўрсаткичлари 100 дан 81,8 баллни ташкил қилди.
Кучли учликдан Италия чемпионатида “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилаётган италиялик ҳимоячи Пьетро Комуццо ҳамда Бельгия юқори дивизионидан “Генк” вакили Матте Сметс ҳам жой олди.
Рейтингнинг умумий кўриниши қуйидагича:
Таъкидлаш жоизки, жорий мавсум 20 ёшли легионеримиз учун жуда муваффақиятли ўтмоқда. Абдуқодир “Ланс” сафида Франция чемпионати ва кубоги, Европа Лигаси каби клублар миқёсидаги турнирларда юқори савияда ўйин кўрсатди.
Бугунги кунда ҳамюртимиз нафақат Франция, балки бутун Европанинг энг иқтидорли марказий ҳимоячиларидан бири эканини исботлаб келмоқда. Ҳусановнинг асосий амплуаси марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, ҳимоя чизиғининг исталган нуқтасида ишончли ўйнай олади.
Қишки трансферлар ойнаси олдидан Абдуқодир Ҳусановни бир неча гранд клублар ўз таркибига қўшиб олишни режалаштираётгани айтилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячисига Франциядан “Пари Сен-Жермен” ва “Марсель”, Англиядан “Манчестер Сити”, “Челси”, “Арсенал”, “Тоттенхэм”, “Ньюкасл”, “Лестер”, Германиядан “Байер”, “Лейпциг”, Италиядан “Наполи”, “Аталанта”, Испаниядан “Атлетико Мадрид” каби нуфузли клублар қизиқаётгани ҳақида маълумотлар чиқарилмоқда.
Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда барча турнирларда 16 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, битта ассист ҳам қайд этди.
Шунингдек, ёш футболчимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги учрашувлари сонини 18 тага етказиб олди.
Transfermarkt портали Абдуқодир Ҳусановни 12 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ экспертлар ҳимоячининг асл трансфер нархи бундан анча баланд эканини таъкидлаяпти.