World News

Аббосбек Файзуллаев: Яқинларимни Монакога олиб кетаман!

Аббосбек Файзуллаев — Ўзбекистон ва Россиянинг энг ёрқин футболчиларидан. 21 ёшли ҳужумкор футболчи ёш бўлишига қарамай, бугунги кунда ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ҳисобланади.

2024 йилда легионеримиз Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси сингари индивидуал совринларни қўлга киритди.

Аббосбек Файзуллаев журналистларнинг саволларига жавоб қайтариб, интервью берди.

1-Қисм: Аббосбек Файзуллаев: Холанднинг кўзойнагидан ҳам олдим, машғулотларга боргим келмай қолди...

2- Қисм: Аббосбек Файзуллаев: Худо берса, “Барселона”га бораман!
3-Қисм: Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...

Давоми:

— Ҳақиқатан ҳам, “Монако”га ўтсанг, яқинларингни ўзинг билан олиб кетасанми?
— Албатта.

— Унда нега уларни Москвага олиб келмадинг?
— Улар бу ерларда зерикиб қолишди. Бир-икки ҳафтага келишади, дарров Сирдарёни соғиниб қолишади. Ҳамма қариндошлар, дўстлари ўша ерда.

— Сен онанг уй бекаси ва отанг дорихонада ишлашини айтган эдинг. Ҳали ҳам шундай пул топишадими?
— Ҳа. Лекин бу жуда катта маош эмас. Шунчаки, ўзлари учун. Уйимиз ёнида жой бор, ана шу дорихона қилинган. Отам қўнғироқ овозини эшитса, чиқиб савдо қилади. Буни хобби дейиш мумкин.

Мен уларга Тошкентга кўчиб ўтишни таклиф қилгандим, у ерда 13 ёшли укам ўқийди. Отам истамади, унга ёқмади.

— Ота-онангга энг зўр нима совға қилдинг?
— Тошкентдан уй. Онам буни доим орзу қилган. Имкониятим бўлиши билан онамнинг орзусини рўёбга чиқардим. Ҳозир бу уйда укаларим яшаяпти.

— Ижтимоий тармоқлардаги саҳифангда ярим миллион обуначинг бор. Ҳозир Ўзбекистонда Президентдан кейинги энг машҳур инсон сенмисан?
— Ха-ха, сал оширвордингиз. Бизда мендан анча номдор бўлган қўшиқчи ва актёрлар кўп.

— Ўзбекистонда сени таниб қолишяптими?
— Ҳа, кўпчилик келиб, суратга тушади. Овқатланиш жойларида бош ошпаздан сийловлар бўлиб туради. Энг кулгилиси, айримлар ҳатто ўзимнинг қариндошларимга ҳам менинг холам, тоғам эканликларини айтишади.

— Москвада ҳам танишяптими?
— Ҳа, бўлиб туради. Лекин Москва жуда катта шаҳар бўлгани учун машҳурлигим Ўзбекистонда бўлгани каби эмас. Ўзбекистонда мени деярли ҳамма танийди. Шунчаки ресторанга бориб келишнинг имкони йўқ, барибир кимдир таниб қолади ва олдимга келади.

— Сен суратга тушишдан бош тортмайдиган одамга ўхшайсан.
— Ҳа, шундай, йўқ демайман.

— Айрим ёш футболчилар номи чиққанидан кейин юлдузлик касалига учрайди. Сенга оддий бўлиб қолишингда ним ёрдам беради?
— Мени ота-онам, амаким шунақа тарбиялаган, энг муҳими шу. Агар мен бирор нимага эришган бўлсам, бу ҳурматсизлик қилишим мумкин, дегани эмас.

Давоми бор...

Читайте на 123ru.net