World News

Флик 19 ёшли иқтидорни сақлаб қолмоқчи

“Барселона” швед вингери Руни Барджини жамоадан кетказишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Барджи учун “Порту” ва “Штутгарт” клубларидан аниқ ижара таклифлари мавжуд. Ҳар икки клуб ҳам футболчининг маошини тўлиқ қоплашга тайёр.

Бироқ, “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ёш футболчини жамоада сақлаб қолишни афзал кўрмоқда. Ёзги трансфер ойнасида каталонияликлар Барджини икки ярим миллион евро эвазига сотиб олган эди.

У “Барселона” сафида саккизта ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширди.

Читайте на сайте