World News

2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номзодлари эълон қилинди

ФИФА томонидан тақдим этиладиган The Best мукофотининг 2025 йил учун "Энг яхши дарвозабон" номинациясига даъвогарлар эълон қилинди. Мукофот учун саккиз нафар дарвозабон курашади.

Қуйида номзодлар рўйхати келтирилган: Алиссон ("Ливерпуль"), Тибо Куртуа ("Реал"), Жанлуижи Доннарумма ("Манчестер Сити"), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла"), Мануэль Нойер ("Бавария"), Давид Райя ("Арсенал"), Янн Зоммер ("Интер"), Войцех Щесны ("Барселона"). Таъкидлаш жоизки, Эмилиано Мартинес яна номинацияга кирди.

Аргентиналик посбон 2022 ва 2024 йилларда ушбу мукофотни қўлга киритган эди. Шунингдек, сентябрь ойида "Олтин тўп" мукофоти доирасида ўтган мавсумнинг энг яхши дарвозабони сифатида Жанлуижи Доннарумма тан олинган эди.

Читайте на сайте