"Барселона" ҳужумда Ямал учун янги рақобатчи қидирмоқда
“Барселона” 2026 йилнинг ёзида ҳужум чизиғини янада кучайтиришни режалаштирмоқда. Каталония гиганти қизиқишлари рўйхатида Дортмунднинг “Боруссия” клубидан Карим Адейеми ҳам бор.
Barca Universal нашри хабар қилишича, спорт директори Деку 18 ёшли Ламин Ямалнинг ёшлиги сабабли унга кучли рақобатчи зарур деб ҳисобламоқда. Ҳужум чизиғида ҳам самарали ўйнай оладиган бу Германиялик вингер клуб учун идеал вариант сифатида кўрилмоқда.
Карим Адейемининг Transfermarkt сайтидаги тахминий қиймати 60 миллион еврони ташкил этади. Сўнгги пайтларда 23 ёшли футболчи Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби томонидан ҳам асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.