World News

Флик Педри ҳақида яхши хабар берди

Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Педри ҳақида яхши хабар берди. Педри сўнгги марта октябр ойининг охирида “Реал”га қарши ўтказилган “Эл-Класико”да майдонга тушган эди.

Энди эса 23 ёшли футболчи яна ўйинга қайтишга тайёр. "Педрининг ҳолати?

Унга эртага ўйин вақти берилади, аммо асосий таркибда майдонга тушмайди", - деди Флик матбуот анжуманида. Ҳозирда "Барселона" Ла Лига доирасидаги ўз майдонида "Алавес"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу учрашув шанба, 29-ноябрь куни бўлиб ўтади. "Барселона" айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Каталонияликлар "Реал"дан бир очко орқада қолмоқда.

Читайте на сайте