Реал футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно сафга қайтди. 18 ёшли футболчи пубалгия сабаб сўнгги тўрт ўйинни ўтказиб юборган эди.
Marca нашри маълумотига кўра, аргентиналик футболчи тўлиқ тикланиб, 30 ноябр, якшанба куни бўлиб ўтадиган Ла Лига доирасидаги "Жирона"га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр. Франко Мастантуоно жорий йилнинг август ойида "Реал" сафига қўшилган бўлиб, у бунгача "Ривер Плейт" клубида тўп сурган.
Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа таркибида у жами 12 та ўйин ўтказиб, битта гол урган ва битта голли узатма амалга оширган.