Алан Смит: "Слотнинг ишончи ҳали тугамаган"
Англиянинг таниқли собиқ футболчиси Алан Смит "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слотнинг мавқеи ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Қизиқ, кўплаб мухлислар фикрини ўзгартирмоқда, бу эса "Ливерпуль" тарафдорларига хос эмас.
Аммо, менимча, ишонч ҳали тугамаган. Раҳбарият Рождествогача вазият яхшиланишини кутади", - деди Смит Sky Sportsга берган интервьюсида.
"Ливерпуль" сўнгги 12 ўйиндан 9 тасида мағлубиятга учради. АПЛ турнир жадвалида "қизиллар" 18 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Якшанба куни "Ливерпуль" сафарда "Вест Хем"га қарши ўйин ўтказади.