Ницца Европада 17-ўйиндан бери ғалаба қозона олмади
Франциянинг "Ницца" клуби Европа мусобақаларида ғалаба таъмини унутиб қўйди. Жамоа мунтазам равишда халқаро турнирларда иштирок этса-да, охирги пайтларда муваффақиятсизликлардан чиқиб кета олмаяпти.
Пайшанба куни "Ницца" Европа Лигаси доирасида Португалияда "Порту" клубига қарши ўйин ўтказиб, 0:3 ҳисобида ютқазди. Бу мағлубият клубнинг Европа турнирларидаги ғалабасиз ўйинлар сериясини 17 тага етказди.
"Ницца" охирги бор 2023-йилнинг бошида Конференциялар Лигаси доирасида Тирасполнинг "Шериф" клубига қарши ўйинда ғалаба қозонган эди. Шундан бери жамоа қарийб уч йил давомида халқаро мусобақаларда ғалаба нашидасини сура олмаяпти.
Европа Лигаси доирасидаги навбатдаги учрашувда "Ницца" яна бир португалиялик рақиб – "Брага" клубига қарши майдонга тушади.