World News

Галатасарай президенти Мессини тилга олди

Галатасарай футбол клуби президенти Дурсун Ўзбек аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси билан шартнома имзолаш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. "Бизнинг клубимиз ҳозир шундай даражага етдики, бундай музокараларни ҳам олиб боришга қодирмиз.

Жамоанинг энг яхши футболчиларини сақлаб қолдик ва ўзимизга юқори мақсадлар қўйдик. Ҳозирги барча ишларимиз молиявий имкониятларимиз доирасида амалга оширилмоқда.

Шу сабабли, одамлар биздан Лео ҳақида сўрашлари табиий", – дейди у, The Touchline ижтимоий тармоқ аккаунти орқали. Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси айни пайтда Америка клуби Интер Майами шарафини ҳимоя қилмоқда.

38 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2028-йил декабрь ойининг охиригача амал қилади.

Читайте на сайте