World News

Капелло: Леау юксалишда давом этмоқда

"Милан" клубининг собиқ мураббийи Фабио Капелло Рафаэль Леаунинг навбатдаги муваффақияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Португалиялик ҳужумчи "Лацио"га қарши ўйинда ҳал қилувчи голни урди ва Капелло унинг муваффақиятларини мамнуният билан қайд этди.

"Рафаэль тобора етуклашиб, жамоа учун муҳим ўйинчи бўлиб бормоқда. Кеча уч бор дарвозага зарба берди, бош билан йўллаган зарбаси ва ажойиб голи эътиборга лойиқ.

У рақиб дарвозаси олдида тобора хавфли ва дадил бўлиб бормоқда. Аллегри билан ҳамкорлик эса унинг рақиб дарвозасидан узоқроқда ҳам самарали ўйин кўрсатишига ёрдам бермоқда", - деди Капелло pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.

"Милан" А Серия турнир жадвалида вақтинча иккинчи ўринга кўтарилди.

Читайте на сайте