Сафонов ПСЖ сафида илк ўйинини ўтказади
Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов Франциянинг "ПСЖ" клуби сафида навбатдаги ўйинда майдонга тушади. Бу ҳақда ViPSG хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сафонов Лига 1нинг 15-турида "Ренн"га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушади. Бу Матвей Сафонов учун 2025/2026-йилги мавсумдаги "ПСЖ" сафидаги илк ўйини бўлади.
Жамоанинг асосий дарвозабони Люка Шевалье жароҳати сабабли ушбу баҳсда қатнашолмайди. Сафонов ўтган йилнинг ёзида Париж клубига қўшилган ва беш йиллик шартнома имзолаган эди.
"ПСЖ" ва "Ренн" учрашуви 6-декабр, шанба куни бўлиб ўтади.