Мбаппе Ла Лига ўйинига қайтиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқинда Чемпионлар лигасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Француз футболчиси жума куни тиззасидаги ноқулайлик сабаб машғулотларда қатнашмади.
Аммо яхши хабар шуки, шанба куни у жамоа машғулотларига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.
Мбаппенинг тиззасидаги ҳолат яхшиланмоқда ва у шанба куни ўзини майдонда синаб кўришни режалаштирмоқда. Агар ҳаммаси яхши кечса, у 14-декабр куни "Алавес"га қарши Ла Лига учрашувида иштирок этиши эҳтимоли бор.
Аммо "Реал" сафида 10-12 нафар футболчи ушбу ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.