World News

Витиня Сафоновга совринни беришга тайёр эди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиня Қитъалараро кубокнинг энг яхши футболчиси мукофотини россиялик дарвозабон Матвей Сафоновга бериб юборишга тайёр бўлганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик футболчи A Bola нашрига берган изоҳида, зарурат туғилганда совринни Матвейга топширишини таъкидлаган. Бироқ Сафонов учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилгани учун Витиня турнирнинг энг яхши ўйинчиси мукофотини ўзида қолдирган.

ПСЖ ва “Фламенго” ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида парижликлар аниқроқ ҳаракат қилди — 2:1. Сафонов эса тўртта пенальтини қайтариб, ўйин қаҳрамонига айланди.

Читайте на сайте