World News

«Ювентус» АПЛдан таянч ярим ҳимоячи билан кучайиши мумкин

Туриннинг «Ювентус» клуби «Вест Ҳэм» таянч ярим ҳимоячиси Гидо Родригесни ўз сафига қўшиб олиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда ишончли инсайдер Фабритсио Романо хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи Италия гранди таклифига ижобий қарамоқда. «Вест Ҳэм» ҳам январ ойида футболчини қўйиб юборишга тайёр, энди трансфер бўйича якуний қарор «Ювентус» томонида қолмоқда.

Жорий мавсумда 31 ёшли Родригес барча мусобақаларни ҳисобга олганда олти учрашувда майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб турмади.

Ярим ҳимоячининг Лондон клуби билан шартномаси келаси ёзда якунланади. Transfermarkt порталида футболчининг бозордаги баҳоси 6 миллион еврога тенг.

Читайте на сайте