World News

Хаби Алонсо Ла Лигада «Барселона» билан пойга ҳақида гапирди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ва «Барселона» билан рақобат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба куни «қаймоқранглилар» «Бетис»ни 5:1 ҳисобида тор-мор этиб, турнир жадвалида «Барселона»дан орқада қолаётган фарқни яна 4 очкогача қисқартирди. Бир кун аввал эса каталонияликлар «Эспанол»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

«Кеча “Барселона” ғалаба қозонди, биз эса ҳали кўп ўйинларда ютишимиз керак. Ҳозир бизда 45 очко бор, мақсадимиз — 90 очкога етиш. Олдиндаги учрашувларга қараб, жуда кескин кураш бўлиши кўриниб турибди», — деди Алонсо матбуот анжуманида.

8-январ куни «Реал» Испания Суперкубоги иккинчи ярим финалида «Атлетико»га қарши майдонга тушади. Илк финалчи 7-январ куни «Барселона» — «Атлетик» (Бильбао) баҳсида аниқланади.

Читайте на сайте