World News

Карлсен «Манчестер Юнайтед»даги мураббий истеъфосига муносабат билдирди

Жаҳон шахмат юлдузи Магнус Карлсен «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим лавозимидан кетгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Карлсен ижтимоий тармоқларда «МЮ вазиятни баҳолаш учун бутун бир йил сарфлади», дея ёзди.

«Қизил иблислар» португалиялик мутахассис билан хайрлашганини душанба, 5-январ куни расман эълон қилди. Аморим жамоани 2024-йил кузидан бери бошқариб келаётганди.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» 31 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Манчестерликлар навбатдаги учрашувни 7-январ куни «Бёрнли»га қарши ўтказади, старт 01:15 да (Тошкент вақти билан).

Читайте на сайте