World News

«Реал» ҳимоячиси «Барселона»га қарши финал олдидан жароҳат олди

Мадриднинг «Реал» клубида чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди яна жароҳат сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

30 ёшли футболчи аввалги шикастини эндгина бартараф этиб, сўнгги икки учрашувда захирадан майдонга тушганди. Бироқ Испания Суперкубоги финали арафасида у яна лазаретга йўл олди: журналист Мигел Анхел Диас хабарига кўра, франсуз футболчи болдир мушаги билан боғлиқ муаммо туфайли якшанба куни «Барселона»га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

«Эл-класико» 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Менди жорий мавсумда атиги уч марта майдонга тушди. Миш-мишларга кўра, «Реал» раҳбарияти футболчининг тинимсиз жароҳатлари сабаб у билан хайрлашиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Читайте на сайте