World News

Рафинья Араухо совринни кўтаришини хоҳлаганини айтди

“Барселона” футболчиси Рафинья Диас Испания Суперкубогидаги ғалабадан сўнг жамоадоши Роналд Араухони қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба кунги финалда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа Мадриднинг “Реал”ини 3:2 ҳисобида енгди. “Эл класико”да Рафинья икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, ғалабада ҳал қилувчи роль ўйнади. Учрашувдан кейин бразилиялик футболчи узоқ танаффусдан сўнг қайтган Араухо ҳақида фикр билдирди — уругвайлик ҳимоячи психологик муаммолар сабаб майдондан узоқда бўлиб, ўйин охирида захирадан тушди.

“Роналд жамоа учун жуда муҳим. Биз уни доим қўллаб-қувватлаймиз. У оғир даврни бошдан кечирди, бу ‘Барселона’ футболчисига қўйиладиган талабларни ҳисобга олганда табиий ҳолат. Биз у совринни кўтаришини хоҳладик — бу унга бўлган меҳримиз ва ёрдамимиз рамзи”, — деди Рафинья матбуот анжуманида.

Қайд этилишича, Роналд Араухо ноябр охиридан бери майдонга тушмаганди.

Читайте на сайте