«Манчестер Юнайтед» Каррикка мавсум охиригача вазифа берди
Майкл Каррик «Манчестер Юнайтед»да мавсум якунигача бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик мутахассис ой бошида лавозимидан бўшатилган Рубен Аморим ўрнини эгаллади. The Athletic хабарига кўра, клуб Каррик ва унинг штаби олдига аниқ мақсад қўйди — жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқиш. Бу «қизил иблислар» учун жорий мавсумдаги энг асосий вазифа ҳисобланади.
Каррик билан келишув ёзгача мўлжалланган. Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда, бироқ 4-поғонадаги «Ливерпул»дан ортда қолиш атиги уч очкони ташкил этади.