Луис Энрике Диаснинг паненкаси ҳақида фикр билдирди
Африка миллатлар кубоги финалида ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда иккинчи бўлим охирларида Браим Диас “паненка” усулини синаб кўрди. Марокашлик футболчи бу уринишда гол ура олмади ва учрашув қўшимча таймларга чўзилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Экстра-таймларда Сенегал 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, совринни қўлга киритди. “ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике Диаснинг қарори юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Энрикенинг айтишича, улар бу мавзуни ҳатто автобусда ҳам муҳокама қилишган ва у Зинедин Зиданнинг мундиалдаги машҳур “паненка”сини эслаган. Мураббий: “Чиққанда ҳамма олқишлайди, чиқмаса танқид жуда кўп бўлади. Мен Браимни яхши биламан: у ажойиб, бетакрор футболчи. У билан бўлаётганлар адолатсиз. Бу шунчаки спорт — у қотил ҳам эмас, ёмон одам ҳам эмас”, — дея The Touchline нашрига иқтибос келтирди.
“ПСЖ” 20-январ, сешанба куни Чемпионлар лигасида сафарда “Спортинг”га қарши майдонга тушади.