World News

«Реал» Эндрикнинг «Лион»даги ўйинларини синчиклаб кузатмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Эндрикнинг «Лион» сафидаги ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Touchline хабарига кўра, «Реал» раҳбарияти бразилиялик футболчининг салоҳиятини юқори баҳоламоқда ва ижара даври ёзги трансфер ойнаси арафасида клуб учун муҳим топилма бўлишига ишонмоқда. «Қаймоқранглилар» Эндрикни келажак режаларида кўрмоқда.

Манбага кўра, «Реал» илтимосига биноан Эндрик «Лион»да асосан ўнг қанот вингери позициясида ўйнайди. Мадрид клуби уни айнан шу рольда кейинчалик ҳам тасаввур қилмоқда.

Эндрик январ ойида жорий мавсум охиригача ижара асосида «Реал»дан «Лион»га ўтганди. У француз жамоаси таркибида ҳозирча икки учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатма берди.

Читайте на сайте