World News

Роналдусиз ғалабага Роналду икки эмодзи билан муносабат билдирди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра Осиё АФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, “Ал-Наср” етакчисиз ҳам барқарор натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам зафар қучди: Тожикистонда “Истиқлол” 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди.

Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда “Ал-Наср” гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанлиги ҳақидаги постни улашди. Криштиану постга олов ва қарсак эмодзиларини қўшиб қўйди.

40 ёшли ҳужумчининг “Ал-Наср” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригиача мўлжалланган.

Читайте на сайте