World News

ПСЖ дарвозабони Сафоновнинг жароҳати бўйича ижобий хабар келди

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Қитъалараро кубок финалидан сўнг жароҳат олиб, жамоа тиббий бўлими назоратига тушганди. Ўша учрашувда у пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарган, бироқ қўлини шикастлаб олган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энди эса вазият ижобий томонга ўзгарди: Сафоновнинг қўли бўйича сўнгги текширувлар яхши натижа берди. Sport24 хабарига кўра, россиялик посбон яқин кунларда ПСЖнинг умумий машғулотлар гуруҳига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни ПСЖ Чемпионлар лигасида «Спортинг»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Ушбу ўйиндан кейин Францияда парижликларнинг асосий дарвозабони Люка Шевалье кескин танқид остида қолди.

ПСЖ навбатдаги учрашувини 23 январ, жума куни сафардa «Осер»га қарши ўтказади.

Читайте на сайте