World News

«Килмйес» стадиони қайта қурилиши учун мухлислар ёрдамини сўрамоқда

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмйес» 1887 йилда ташкил топган ва катта мухлислар армиясига эга. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва раҳбарият стадионни қайта қуриш режасини амалга ошириш учун мухлисларга мурожаат қилди.

Гап одатдагидек пул йиғиш ҳақида эмас: клуб ишқибозларни стадионга келиб, жисмонан меҳнат қилишга — таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича вазифаларни бажаришга чорламоқда.

Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукмрон бўлишига қарамай, мухлислар бу таклифни илиқ қабул қилиб, ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Читайте на сайте