World News

Аргентинанинг «Килмес» клуби стадионни янгилаш учун мухлислардан ёрдам сўради

Аргентинадаги энг қадимий клублардан бири саналадиган «Килмес» 1887 йилда ташкил топган. Шунинг учун ҳам жамоанинг мухлислари кўп, бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш ташаббуси билан чиқиб, айнан шу масалада мухлисларга мурожаат қилди. Гап одатдагидек пул хайрияси ҳақида эмас: ишқибозларга стадионга келиб, белгиланган вазифаларни бажариш орқали бевосита жисмоний меҳнат билан ёрдам бериш таклиф қилинди.

Жанубий ярим шarda жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар клуб чақириғига мамнуният билан жавоб қайтарди.

Читайте на сайте