Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пйеро натижасини такрорлади
Кенан Йилдиз А Сериясида «Наполи»га қарши баҳсда «Ювентус»нинг уч голидан бирини урди. Учрашув эса Лучано Спаллетти жамоасининг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta маълумотига кўра, 20 ёшли туркиялик футболчи ғалаба учун уч очко бериладиган даврда «Ювентус» сафида А Сериясининг бир мавсумида «Наполи»га қарши ҳар икки ўйинда ҳам гол урган атиги бешинчи футболчига айланди. Бунгача буни Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро дел Пйеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабрицио Раванелли (1994/95) амалга оширган.
Жорий мавсумда Йилдизнинг Италия чемпионатидаги ҳисобида 8 та гол бор, ҳужумчи яна 4 бор жамоадошларига голли узатма ҳам берди.