Аргентинанинг энг қадимги клуби стадионни янгилашга ёрдам сўрамоқда
1887 йилда ташкил топган "Килмес" Аргентинадаги энг қадимги клублардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жамоанинг мухлислари кўп, аммо ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш ташаббусини бошлаб, мухлисларга ноодатий таклиф билан мурожаат қилди. Гап одатдагидек пул йиғиш ҳақида эмас — ишқибозлардан стадионга келиб, таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича вазифаларни бевосита жисмонан бажариш сўралмоқда.
Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар бу чақириққа мамнуният билан жавоб қайтарди ва клубга елкадош бўлишга тайёр эканини кўрсатди.