Нико Уильямс жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши мумкин
«Атлетик» ва Испания терма жамоаси қанот ҳужумчиси Нико Уильямс жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлиб қолиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчи пубалгия жароҳатидан тўлиқ тиклана олмаяпти, аксинча, унинг аҳволи ёмонлашмоқда. Жаҳон чемпионати яқинлашаётганини инобатга олган ҳолда, муаммони операция орқали ҳал қилиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Нико Уильямс 22 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди.
Ҳозирда «Атлетик» Испания Ла Лигасида 13-ўринда бормоқда. Бильбао клуби навбатдаги учрашувини 28 январ куни Чемпионлар лигасида «Спортинг»га қарши ўтказади.