World News

Роналдусиз ғалабага «Ал-Наср» юлдузи эмодзи билан жавоб берди

Криштиану Роналду бош мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Бироқ «Ал-Наср» сардорсиз ҳам натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни саудияликлар гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: Тожикистонда «Истиклол» 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Учрашувдан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанлиги ҳақидаги постни репост қилди. Криштиану унга олов ва қарсак эмодзиларини қўшиб қўйди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномага эга бўлиб, келишув 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабарлар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Читайте на сайте