World News

«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг формасидан норози бўлди

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»ни тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олди. Бироқ янги жамоасида у кутилган даражада таассурот қолдира олмаяпти, шу боис ҳозирда у тўп сураётган «Ал-Ҳилол» мухлислари футболчининг ўйинидан норозилик билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда Эрнандес навбатдаги мағлубиятдан сўнг ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўради. Аммо жавоб тариқасида комментарияларда унинг манзилига кескин танқидлар ёғилди.

Фикр билдирганлар Теонинг узр сўрашлари «зерикарли» бўлиб қолганини, у семириб кетгани ва аввалгидек югурмай қўйгани ҳақида ёзишди. Айрим мухлислар эса ҳимоячи майдонда шунчаки «рақамини ўтаб юргани»ни, буни ҳатто Саудия чемпионатида ҳам пайқаш қийин эмаслигини таъкидлади.

Читайте на сайте