World News

Горетска «Барселона»га ўтиш ҳақидаги гапларни рад этди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Леон Горетска трансфер бўйича бошқа жамоаларга мурожаат қилган-қилмаганига доир саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида футболчи «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка чиқиб, ўз хизматини таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидланишича, у аввал «Бавария» ҳамда Германия терма жамоасида бирга ишлаган мураббий қўл остида «кўк-анорранглилар» сафига қўшилишни истаган.

«Мен Флик билан “Барселона”га ўтиш масаласида боғланганим ҳақида ёзишганини ўқидим. Бу маълумотни ҳозироқ рад этаман», — деди Горетска DIE ZEIT нашрига берган интервьюсида.

Леон Горетска 2018 йилда «Бохум»дан «Бавария»га эркин агент сифатида келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мюнхен клуби сафида 28 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Читайте на сайте