World News

«Ал-Иттиҳод» мураббийи Бензема ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

Жума куни Карим Бензема «Ал-Иттиҳод»нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборди. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, франсуз ҳужумчи клуб таклиф қилган янги шартнома шартларидан норози бўлиб, ўзини камситилгандек ҳис қилгани сабаб майдонга тушишни истамаган. Айтилишича, узайтириш бўйича таклифда молиявий бандлар жуда паст бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

38 ёшли футболчининг йўқлиги юзасидан жамоа бош мураббийи Сержиу Консейсау фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Бензема атрофидаги вазият бўйича саволларни клуб раҳбариятига бериш керак.

«Бу масала бўйича клубдан сўранг. Мен бу ерга жамоани машғулотларга тайёрлаш, ўйинларга ҳозирлаш ва совринлар ютиш учун келганман. Қолган ишлар менинг вазифам доирасидан ташқарида. Шуни айта оламан: Карим — катта профессионал, ажойиб футболчи. Уни машқ қилдириш мен учун фахр», — дея Консейсау сўзларини журналист Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда келтирди.

Ҳозирда «Ал-Иттиҳод» Саудия Арабистони Про-лигаси турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Читайте на сайте