World News

«Чикаго Файер» Левандовски борасида муносабат билдирди

Американинг «Чикаго Файер» клуби бош мураббийи Грегг Берхалтер «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг эҳтимолий трансфери юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис музокаралар тафсилотларини очиқлашни истамаслигини айтган ҳолда, поляк юлдузининг ўйин даражасини алоҳида таъкидлади. «Роберт ақлбовар қилмас футболчи. Сўнгги 15 йилда топ-5 лигаларда ундан кўпроқ гол урган футболчи бўлмаган. У қайси жамоада бўлмасин, савиясини исботлай олади. Мен анчадан бери унинг мухлисиман», — дея Берхалтернинг сўзларини Sport.es келтирди.

Аввалроқ ОАВ «Чикаго Файер» Левандовскига икки йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Левандовскининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якундида тугайди.

Читайте на сайте