World News

Барселона Дронинг кетишидан сўнг бандларни қайта кўриб чиқди

Январ ойида Дро Фернандес «Барселона»ни тарк этиб, «ПСЖ» сафига ўтди. Француз гранди 18 ёшли иқтидор эгасини атиги 8 миллион евроға қўлга киритди: футболчининг шартномасидаги белгиланган товон пули банди ишга туширилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

RAC1 хабарига кўра, каталонияликлар бундай ҳолат бошқа такрорланишини истамаяпти ва энди товон пули миқдорларини бошқача шакллантирмоқда. Унга кўра, 19 ёшгача жамоада ўйнаган футболчилар учун 6 миллион евро, «Барселона B»да дебют қилганлар учун 8 миллион евро, асосий жамоада ҳеч бўлмаганда бир марта майдонга тушганлар учун эса 100 миллион евро белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Дро Фернандес Парижга йўл олишидан аввал «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоаси сафида беш учрашувда майдонга тушишга улгурганди.

Читайте на сайте