World News

Роналду қайтган ўйинда гол уриб, энг яхшиси бўлди

Криштиану Роналду танаффусдан сўнг майдонга қайтди ва Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Наср»нинг «Ал-Фатеҳ» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли ҳужумчи учрашувнинг 18-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Ўйин тақдири ҳал бўлган пайтда португалиялик юлдуз сўнгги дақиқаларда захирага олинди, финал ҳустагидан кейин эса баҳснинг энг яхши футболчиси совринига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду бундан аввалги икки учрашувда майдонга тушмаганди. Хабарларга кўра, у клуб раҳбарияти ишидан норози бўлиб, норозилик сифатида ўйинларни ўтказиб юборган.

«Ал-Наср»нинг ҳужумдаги етакчиси тўпурарлар пойгасида Хулиан Кинонес билан бирга иккинчи ўринни бўлишиб турибди — иккаласи ҳам 18 тадан гол урган. Биринчи поғонада эса 20 та гол билан Айвен Тони бормоқда.

Читайте на сайте