World News

«Ювентус» Калулюни «Манчестер Юнайтед»га бермасликка уринмоқда

Француз ҳимоячиси Пьер Калулю Англияга йўл олиши мумкин. Tribal Football хабарига кўра, футболчининг трансфери «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлари марказида турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ювентус» эса инглиз клубининг режалари ҳақида хабардор. Шу сабаб туринликлар Калулюга маошини оширган ҳолда янги шартнома таклиф қилишни кўзламоқда. Ҳозирги келишув 2029 йилгача амал қилади.

Калулю жорий мавсум А Серияда 25 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 3 ассист қайд этди. «Ювентус»нинг «Интер»га қарши сўнгги ўйинида (2:3) ҳимоячи майдонддан четлатилганди.

Читайте на сайте