World News

Компани «Бавария»га кимни олиб келмоқчи эканини айтди

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Мюнхен клубига қайси футболчини олиб келишни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис матбуот анжуманида унинг асосий вазифаси ҳозирги таркибдаги ўйинчилар билан самарали ишлаш эканини таъкидлади. Трансфер масалаларида эса клубда бошқа масъуллар борлигини эслатди.

«Менинг вазифам — мавжуд футболчиларимиз энг яхшилар эканини айтиш ва улар билан ишлаш. Мен Гарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Жамал Мусиала ва бошқалар билан бирга ишлашни хоҳлайман. Ёзда нима бўлишини кўрамиз», — деди Компани.

Венсан Компани «Бавария»ни 2024 йил ёзида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида мюнхенликлар Бундеслигани ҳамда Германия Суперкубогини қўлга киритди.

Читайте на сайте