World News

Буффон «Интер» ҳужумчиси Эспозито ҳақида катта гапирди

Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «Интер»нинг ёш форварди Франческо Пио Эспозито ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффоннинг айтишича, Эспозито кўпчилик кутганидан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатиши мумкин. «У барча кутганларингиздан ҳам ошиб тушади. Агар мен «Интер»да бўлганимда, таваккал қилиб, айнан унга ишонч билдирган бўлардим. Бу ўзига хос йигит — жуда камтар, ҳақиқий профессионал», — дея Буффоннинг сўзларини келтиради Nerazzurri Society.

Эспозито «Интер» тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 20 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Франческо Пио Эспозитонинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Читайте на сайте