World News

«Нант» футболчилари Рамазон пайтида майдонда овқатланди

Франция футболида Африка мамлакатларидан келган мусулмон легионерлар кўп ва айни кунларда улар учун муқаддас Рамазон ойи давом этмоқда. Бу даврда кундуз куни овқатланиш ва сув ичиш тақиқланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ «Нант»нинг сўнгги ўйинида ҳамма футболчилар ҳам бу қоидаларга қатъий риоя қилмаслиги кўриниб қолди. Учрашув давомида дарвозабон Антони Лопеш жароҳат олиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилаётган пайтда эътиборни тортган вазият юз берди.

Шу танаффусда жамоанинг бир нечта футболчиси, жумладан ливиялик Али Юсиф, мисрлик Мустафа Муҳаммад ва марокашлик Юсиф Эл-Арабий ён чизиқ томон келиб, ҳеч нарса бўлмагандек тамадди қилиб, сув ичиб олди.

Телекомералар ушбу эпизодни алоҳида кўрсатди ва натижада араб мамлакатларида бу ҳолат юзасидан муайян баҳс-мунозаралар авж олди.

Қайд этилишича, Франция лигаси раҳбарияти Рамазон муносабати билан расмий танаффуслар жорий этмайди ва бундай паузаларни олдиндан ҳам кўзда тутмайди. Бу борада АПЛ ва Бундеслигада ёндашув бошқачароқ.

Читайте на сайте