World News

Рибейрунинг товон билан урган голи «Аугсбург»га ғалаба келтирди

Бундеслиганинг 24-туридаги старт учрашувида формага кириб олган «Аугсбург» ўз майдонида «Кёльн»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин давомида хавфли вазиятлар кўп бўлмади, бироқ биринчи бўлиб ҳисобни меҳмонлар очиб кетиши ҳам мумкин эди: бурчак зарбасидан узатмадан сўнг Эрик Мартел бош билан дарвозага йўллаган тўпини тўсин қайтарди.

55-дақиқада Ноакай Бенкс жарима майдонига тўп етказиб берди, Родриго Рибейру эса товон билан жуда чиройли зарба бериб, учрашувдаги ҳал қилувчи гол муаллифига айланди — 1:0.

Қўшиб берилган вақтнинг 6-дақиқасида «Аугсбург» қарши ҳужумни аниқ якунлади: Алексис Клод-Морис якуний нуқтани қўйиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «Аугсбург» турнир жадвалида 9-ўринда, «Кёльн» эса 12-поғонада бормоқда.

Читайте на сайте