World News

Арбелоа «Реал» «Манчестер Сити» ўйинига тўлиқ тайёр бўлишини айтди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа «Манчестер Сити»га қарши бўлажак тўқнашув ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис икки гранд ўртасидаги учрашув жуда қизиқарли ўтишини таъкидлади. Арбелоанинг айтишича, рақибнинг кучи «Реал» мухлислари учун бу баҳснинг қадрини янада оширади ва жамоа ҳал қилувчи паллага келиб тўлиқ тайёр ҳолатда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси 1/8 финалида тўқнаш келади. Дастлабки учрашув 11 март куни Мадридда, жавоб баҳси эса 17 март куни Манчестерда бўлиб ўтади.

Ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида «қаймоқранглилар» «шаҳарликлар»ни плей-офф босқичида мусобақадан чиқариб юборган эди (3:2, 3:1).

Читайте на сайте